00:04 / 27.02.2018
4 656

Таниқли бренд ҳам арзон "iPhone X" ишлаб чиқарди

Таниқли бренд ҳам арзон "iPhone X" ишлаб чиқарди
Бир неча кун аввал Хитойда Орро R13 ҳамда R13 Plus смартфон моделларининг тақдим қилиниши юзасидан хабарлар тарқатилган эди. Бугун эса хитойлик Орро бренди бу маълумотларга нуқта қўйди. Боиси, бу моделларнинг номлари "Oppo R15" ва "R15 Plus" деб ўзгартирилди.

Орро бренди "ижоди"га мансуб янги моделлар акс этган суратлар интернет тармоғида тарқалди. Компания муҳандислари янги модел устида бош қотириб ўтиришмаган ва iPhone X флагманининг дизайнини ўзлаштириб қўя қолишган.

Oppo R15 дизайн масаласида ҳар жиҳатдан iPhone X'га ўхшаб кетади. Унинг аппарат таъминоти учун 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 670 процессор ўрнатилган. Смартфон Quick Charge 4 тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлгани ҳам ўзига хос жиҳатларидан биридир.

Oppo R15 моделининг металлдан ишланган орқа панели фирманинг бошқа смартфонларидан деярли фарқ қилмайди. Бош камера қўш сенсорли.


Oppo R15 савдога $550 доллар нархида чиқарилади. Смартфон қадоқдаёқ Android 8.0 Oreo тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Хитойнинг Oppo бренди ҳозирча iPhone X ҳамда бошқа таниқли смартфон ишлаб чиқарувчиларининг моделларининг нусхасини яратиш билан банд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Таниқли бренд ҳам арзон "iPhone X" ишлаб чиқарди