Жорий йилда Сингапурда бўлиб ўтган автосалонда «Rolls-Royce» компанияси ўзининг «IntelligentEngine» номли янги дастурини намойиш этди.
Мазкур дастур доирасида янги юқори хавфсизликка ва сунъий интеллектга эга авиацион двигателларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сунъий интеллект янги двигателларга ўзининг ва бошқалар тажрибасини ўрганиш, янги технологияларни тадбиқ этиш, ўзини тезкорлик билан қайта тиклаш имкониятларини беради, деб хабар қилди «DailyTechInfo».
Замонавий авиацион ва космик двигателлар — жуда мураккаб машина ҳисобланади, уларга нисбатан жуда эҳтиёткор муносабатда бўлиш лозим. Авиацион двигателларни эксплуатация қилиш учун кенг кўламли рақамли технологиялар, техник хизмат кўрсатиш ва уни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи компаниялар зарур. Бунда сунъий интеллект технологияси базасида яратилган булутли сервислар асосий ролни ўйнайди.
Бошқа двигателлар хизмати билан интеграциялашгани сабаб улар ўзининг ҳозирдаги аҳволини, ишлаш режимини, шунингдек, ёқилғи сарфи каби бошқа параметрларидан хабардор бўлади. Бу эса унга ҳар қандай ўзгаришга тезлик билан мослашиш имкониятини берибгина қолмай, самарадорликка салбий таъсир кўрсатмайди.
Юқори интеллектуал қобилиятга эга двигателлар ташқи олам билан муносабатда бўлганлиги сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўзи топади ва улар ҳақиқатда содир бўлгунига қадар парвоз хавфсизлигини таъминлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»