«Uzmobile» миллий мобил алоқа оператори инновацион ечимлар трендига таянган ҳолда Ўзбекистонда туризм саноатини қўллаб-қувватлаб, туристлар учун қулай мобил алоқа таклифини фаол ишлаб чиқмоқда, дейилади компания маълумотида.
Мамлакатимизнинг алоҳида диққатга сазовор жойлари — бу муҳит, тарихий меъморчилик обидалари ва ажойиб ошхонасидир. Табиийки, туристлар оила ва дўстларига ўз таассуротларини тезроқ баҳам кўришни исташади. Бунинг учун кўпчилик қимматбаҳо роумингдан фойдаланишади.
Шундан келиб чиқиб, «Uzmobile» махсус туристик тарифни ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Бу алоқа ва интернет трафиги учун дақиқалар киритилган қулай пакет бўлади.
Мобил сим-карталар, барча тегишли рухсатномалар асосида, аэропортлар, вокзалларда ва туристлар орасидаги машҳур жойларида сотилади. Рўйхатга олиш паспорт билан амалга оширилади.
Бундан ташқари, икки турдаги телефон ва мобил роутер ижараси учун қўшимча хизматлар тақдим этилади.
Хабарда айтилишича, юқоридаги кўрсатилган янгиликлар босқичма-босқич амалга оширилади. Шу билан бирга «Uzmobile» туристик сим карталарини сотиш бошланганлиги ҳақида маълум қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди