2018 йил охиригача Ўзбекистонда халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун 1045 та банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори Бобир Абубакиров чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, банкоматлар куну тун ишлайди ва мижоз нафақат хорижий валюта, балки сўмда ҳам пулларини нақдлаштириб олиши мумкин.
Март ойида сайёҳлар ташриф буюрадиган жойлар, кўчалар, бозорлар ва савдо нуқталарида 200 дан зиёд банкоматлар ўрнатилади.
Халқаро тўлов тизимлари карталарини қабул қилиш учун терминаллар Visa, Mastercard ва бошқалар билан интеграция қилинади. «Буни яқин вақтларда амалга оширамиз», — деди Бобир Абубакиров.
У мамлакатдаги олтита банк UnionPay карталарини қабул қилишни бошлаганини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи