GitHub веб-сервиси дастурчилари ресурсларига кучли DdoS-ҳужум бўлганини маълум қилишди. Бу ҳақда Wired нашри хабар бермоқда. Сониясига 1,35 терабитли бу ҳужум тарихдаги энг кучли ҳужум сифатида баҳоланган.
GitHub дастурий таъминот яратувчиларининг биргаликда ишлаши ва дастурлар версияларини бошқариш учун мўлжалланган энг йирик веб-сервис ҳисобланади. У 2008 йилда ишга туширилган.
Ҳужум оқибатида сервис 10 дақиқага ишдан чиққан ва фойдаланувчилар шикоятларига сабаб бўлган. Ҳужумни DdoS-ҳужумлар билан курашувчи Akamai Prolexic сервиси эвазига 8 дақиқадан кейин бартараф этишга муваффақ бўлинган. Ушбу сервис воситачи ролини ўйнаган. GitHub’дан барча кирувчи ва чиқувчи трафик Akamai Prolexic’га йўналтирилган ва унинг ҳимоя марказлари орқали ўтказилган. Бунинг натижасида зарарли пакетлар топилиб, блокланган.
Akamai’нинг хавфсизлик бўйича вице-президенти Жош Шаулнинг айтишича, улар бунгача сониясига 1,35 терабитли ҳужумга дуч келмаганлар.
DDOS-ҳужум (ингл. Distributed Denial of Service — “хизмат кўрсатишдан бош тортиш”) — бу бирор сайтга ҳужум бўлиб, унинг асосий мақсади сайтга катта миқдорда ёлғон сўровлар бериш орқали уни ишдан чиқариш ҳисобланади. Ҳужум оқибатида сайтга хизмат кўрсатувчи сервер катта миқдорда ёлғон сўровни қайта ишлашга мажбур бўлади ва бунинг оқибатида оддий фойдаланувчилар сайтга киролмай қоладилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи