Қўл юзасига маълумотлар тасвирини туширган ҳолда ундан фойдаланиш имкониятини берадиган ноодатий соат яратилди, деб ёзади «Xabar.uz».
«Ақлли» соатларнинг кенгайтмаси қанчалик юқори бўлмасин, исталганича маълумотларни жойлаштиришнинг имконияти йўқ. Бу каби муаммога «Haier» компанияси МWC 2018 кўргазмасида оргинал ечим тақдим этди. Компания ўзининг «Asu» моделидаги соатига мини-проекторни жойлаштирди. Унинг ёрдамида маълумотлар тасвирини қўлга узатиш мумкин.
«Asu» квадрат дисплейга эга бўлиб, проектор сабаб бироз чапга сурилгандек. У қўл юзасига 854 х 480 нуқтали тасвирни чиқариб беради.
Соатлар фойдаланувчининг турли хатти-ҳаракатларини тушунади, бу орқали эса унинг интерфейсини бошқариш мумкин. Фойдаланувчи бирор-бир элементни танлаши учун соат экранига шунчаки тегинишнинг ўзи кифоя. Шунингдек, проектор соат экранига чизган нарсангиз суратингизни ҳам чиқариб беради.
«Asu»га 1 гигабайт тезкор хотира ва LTE модули ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида осонгина қўнғироқларни амалга ошириш ва интернетга уланиш мумкин. Фитнес-датчиклар қаторидан акселерометр, гироскоп ва пульсометр ўрин олган. Бундан ташқари ихтирочилар соатга мусиқаларни ёзиб олиш учун GPS модулини ҳам ўрнатган.
Ҳозирча «Haier»нинг нархи эълон қилинмади, бироқ тахминларга кўра у 150 доллар атрофида бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи