ДИҚҚАТ: ушбу компанияларнинг БАРЧА смартфонларига бошиданоқ хавфли вирус жойланган!

  • 06 март 2018, 00:33
  • 2 861
  • Технология
  • ДИҚҚАТ: ушбу компанияларнинг БАРЧА смартфонларига бошиданоқ хавфли вирус жойланган!
    Россиянинг Dr.Web антивирус компанияси унча яхши танилмаган айрим хитойлик смартфонсозларнинг маҳсулотларини текшириб кўрди. Натижа улар хавфсираганидек бўлиб чиқди – яп-янги телефонларга бошиданоқ хавфли троян вирус жойланган экан!

    Хабарга кўра, зиёнкор дастурий таъминот Doogee, Leagoo, Cubot, Uhans, Prestigio, Zopo ва яна бир нечта компанияларнинг смартфонлари прошивкасига киритилган экан. Мазкур троян автоматик равишда, қурилма эгасига билдирмасдан бегона дастурларни олиб ўрнатади. Бу билан улар фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кириш учун кибержиноятчиларга йўл очиб беради.

    Dr.Web экспертларининг таъкидлашларича, бундай имкониятни смартфонсозлар ўз маҳсулотларига атайин киритишган, зеро, троянлар уларнинг барча телефонларига прошивка даражасида жорий этилган. Мутахассислар бу компаниялар смартфонларидаги libandroid_runtime.so тизим кутубхоналарининг дастлабки кодида Android.Triada.231 номли вирус мавжудлигини аниқлашган.

    Ҳаммадан қизиғи – смартфонсоз компанияларнинг дастурчилари ҳатто ушбу зиёнкор дастурни ҳимоялаш механизмини ҳам татбиқ этишган. Яъни, фойдаланувчи ўз телефонидан мазкур троянни ўчириб юбора олмайди. Ундан қутулишнинг ягона йўли – root-ҳуқуқини қўлга киритиш, сўнг эса мустақил тарзда барча зарарланган файлларни аниқлаб, бирма-бир ўчириб ташлашдир.

    Dr.Web экспертларининг хабар беришларича, ҳозирда хавфли Android.Triada.231 трояни хитойлик смартфонсозларнинг қирқдан ошиқ моделлардаги девайсларида мавжуд.

    Энг кўп моделларида троян жойланган ишлаб чиқарувчи Leagoo бўлиб чиқди – унинг барча қурилмаларида вирус мавжудлиги аниқланди! Демак, арзон нархига учиб смартфон буюртма қилишдан аввал, мана шу жиҳатларига ҳам эътибор қаратиш керак экан.

    Фикрлар

    » » ДИҚҚАТ: ушбу компанияларнинг БАРЧА смартфонларига бошиданоқ хавфли вирус жойланган!