23:41 / 08.03.2018
6 969

Одноклассникида инсон юзини таниш ва фотосурат бўйича излаш хизмати ишга туширилди

Одноклассникида инсон юзини таниш ва фотосурат бўйича излаш хизмати ишга туширилди
Одноклассники ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ўз танишларинининг фотосуратлари орқали излаб топиш ва устига бир марта босиш орқали дўстларни қайд этиш имкониятига эга бўлдилар. Бугунги кунда барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари инсон фотосурати орқали автоматик қайд этиш хизматидан фойдаланмоқдалар. Мазкур хизмат компьютернинг кўриш зеҳни ва нейротармоқлар негизида юзни таниш технологияси ёрдамида ташкил этилган.

Юзни таниш тизими орқали фойдаланувчилар яқинлари билан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашишлари учун янада кенгроқ имкониятлар юзага келади, шунингдек биргина юкланган фотосурат ёрдамида бошқа шаҳар ва мамлакатларда яшайдиган танишлари ёки қариндошларини топа олишлари мумкин бўлади.

Фотосурат альбомга, изоҳлар ёки янгиликлар тасмасига юкланганидан сўнг ижтимоий тармоқ топилган фойдаланувчиларни автоматик қайд қилишни таклиф этади, шундан сўнг фотосуратлар муаллифи уларни тасдиқлаши ёки шахсий қайдлари билан алмаштириши мумкин. Бунда фотосуратларда қайд этилган фойдаланувчилар лозим бўлса қайдни бекор қилишлари ёки профил созламасидаги фотосуратларда ўзларининг қайд этилишларини тақиқлашлари ҳам мумкин. Мазкур хизмат барча қурилмаларда: ижтимоий тармоқнинг десктоп ва мобил нақлларида, iOS ва Androidдаги ОК иловаларида ишлайди.

Юзни таниш технологиясини ишга тушириш мақсадида ОК сўнгги ойларда аудиториянинг маълум қисмларида машинали таълим алгоритмини синовдан ўтказди: фойдаланувчиларга тизим томонидан топилган уларнинг ўзи ва дўстларининг фотосуратларини тасдиқлаш таклиф қилинди. Технологиянинг асосини NVidia GPU видеокарталаридаги нейротармоқлар иши ташкил этади.

Синовдан ўтказиш давомида фотосуратларнинг муаллифлари ўз яқинлари билан мулоқот қилиш учун кўпроқ баҳоналарга эга бўлдилар: фотосуратларни қайд қилиш истагида бўлган фойдаланувчилар сони икки баробар ўсди. Яқин кунларда фотосуратлари бўлган, бироқ уларда қайд этилмаган барча ОК фойдаланувчилари автоматик қайд қилишни тасдиқлаш таклифига эга бўладилар.

Нейротармоқлар ва компьютернинг кўриш технологияси фойдаланувчини сониянинг мингдан бир лаҳзаларидаёқ танийди ва бунда юздаги барча ўзгаришларга – мисол учун соқол, янги турмак ёки кўзойнакларнинг пайдо бўлишига ҳам жуда барқарордир. Технология юзнинг ёритилганлик даражаси, масштаби, бурилишлар ва бошнинг эгилишига қараб мослашади.

Янги хизматнинг ишга туширилишига атаб Одноклассникида флешмоб ўтказилади. Фойдаланувчилар россиялик спортчилар, шоу-бизнес юлдузлари ёки ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтларига эга машҳур блогерлар билан бирга тушган фотосуратларини юклашлари ва аватарча учун бейж олишлари ёки ОКнинг пулли хизматларига обуна бўлишлари мумкин.

Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғидаги “Лента” маҳсулоти директори:

– Янги хизмат туфайли фойдаланувчилар ўз янгиликлари тасмасида янада кўпроқ изоҳ олишлари ва яқин инсонлари билан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашишлари мумкин бўлади. Фотосуратдаги қайд – бу мулоқотни бошлаш учун ажойиб баҳона: синов натижалари бўйича биз шунга амин бўлдикки, одамлар фотосуратларда қайд этилганларидан сўнг мулоқотга фаолроқ киришар эканлар. Бизнинг технологияларимиз фотосуратлар юзнинг қай даражада ёритилгани, одамнинг ёши ва соч турмаги ўзгартирилгани, фотосуратдаги юзларнинг сони, қайси бурчакда туриши ва бошнинг эгилишидан қатъий назар тўғри аниқлаб беради. Хизмат дўстлар билан янада фаолроқ мулоқот қилиш истагида бўлганлар учунгина эмас, балки фотосуратлари сизнинг уй архивингизда ёки дўстларингиз архивида сақланиб қолган инсонлар билан мулоқотни қайта тиклаш истагида бўлганлар учун ҳам ас қотади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассникида инсон юзини таниш ва фотосурат бўйича излаш хизмати ишга туширилди