
«The Boring Company» компанияси асосчиси Илон Маск яна бир оламшумул лойиҳага қўл урди. Бу сафар у ер остида электробуслар қатновини йўлга қўйишга бел боғлаган. Ер остида ҳаракатланувчи бу электробуслар йўловчиларни манзилга бешикаст ва тез етказиш учун мўлжалланган, деб хабар қилади Ҳордиқ нашри.
Ерости йўлларида бекатлар талаб даражасида бўлади. Илон Маскнинг гапига қараганда, шу йўл билан атмосферадаги заҳарли газларни камайтириш мумкин. Қолаверса, йўловчиларнинг иш, ўқишга кеч қолиши, светофорлардаги машиналар тирбандлиги, асаббузарликларга барҳам берилади. Ҳозирча Маскнинг бу лойиҳаси Вашингтонда ҳаётга тадбиқ этилади.
Мутахассислар таъкидлашмоқдаки, электробуслар ер остида соатига 241 километр тезликда ҳаракатланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар