
Интернет асосчиларидан бири, британиялик олим Тим Бернерс-Ли замонавий интернетнинг аҳволидан ташвишда. Унинг фикрича, тармоқда монопол компаниялар кўпайиб кетган.
Масалан, «Facebook» ва «Google». Улар рақобатни синдирмоқда, шу боис глобал тармоқ ривожланиши турғун ҳолатга тушиб қолган. Бу компаниялар энг зўр мутахассисларни ёллаб олиб, уларни ўз ғоялари йўлида ишлатишяпти.
Бернерс-Лининг тахминича, бу туришда яқин 20 йилда интернет ривожланишига умид қилмасак ҳам бўлади.
Олим интернет ахборот қуролига айланиб бораётганидан ҳам ранжиган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар