Калифорниянинг «Nimbus Data» компанияси сиғими 100 терабайтга тенг «ExaDrive DC100» қаттиқ дискини тақдим этди. Мазкур қурилма 2018 йилнинг ёзидан сотувга чиқарилади. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.
Ҳамёнда кўтариб юришга мўлжалланган янги «SSD ExaDrive» 100 терабайтгача маълумотларни сақлашга мўлжалланган бўлиб, бу уни маълумтоларни қайта ишлаш марказлари ва «IoT» серверлари учун ажойиб қурилмага айлантиради. Ушбу қаттиқ дискда 20 миллионта қўшиқни ёки «Spotify» каталогидаги 50 фоиз мусиқани сақлаб қўйиш мумкин.
«EXaDrive» «3D NAND» флеш-хотирасидан фойдаланади. Қурилма 500 МБ/сония тезликда ўқийди ва кўчиради. Ҳозирда аксарият қаттиқ дисклар 2,5” фактор формасида яратилади. Бироқ «Nimbus DATA» анча йирик — 3,5 дюймли диск сегментига эга.
Янги «SSD» ҳар бир терабайт учун 85 фоиз камроқ энергия талаб қилади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, стандарт ҳолатда унга 100 петабайт маълумотлардан кўпроқ ахборот сиғади.
Жорий йилнинг ёзида сотувга чиқадиган «SSD» бир неча минг доллар бўлиши кутиляпти.
«Samsung» томонидан 2016 йилда тақдим этилган 16 терабайтли қаттиқ диск 10 минг долларга баҳоланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»