«Samsung Galaxy S9» телефони зарбага чидамлилик борасида синовдан ўтказилди. Улар жуда нозик экан.
«Square Trade» канали блогерлари «Samsung Galaxy S9» ва «Samsung Galaxy S9+» телефонларини зарбага чидамлилик борасида синовдан ўтказишди. Натижа қониқарли эмас: қурилмалар деярли барча синовларда муваффақиятсизликка учради, деб ёзади Хабар нашри.
Смартфонлар мустаҳкамлик борасида тўртта синовдан ўтишди: телефон корпусининг зарбага чидамлилиги, экраннинг зарбага чидамлилиги, ҳаракатдаги айлана барабан ичидаги зарбага чидамлилиги ва ниҳоят охиргиси телефоннинг эгилувчанлиги бўйича синов. Натижада смартфонлар аввалги учта синовнинг барчасида муваффақиятсизликка учраб, фақатгина сўнггисидан муваффақиятли ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур смартфонларнинг эгилувчанлиги «amoled» экрани туфайлидир. Орқа панелдаги шиша ҳам эгилувчанлик хусусиятига эга.
«Samsung» компанияси «Galaxy S6»дан бошлаб барча смартфонларни «Gorilla Glass» шиша қопқоғи билан чиқармоқда. Аввалроқ компания ўз фойдаланувчиларини корпуснинг мустаҳкамлигига ишонтираётган эди. Кўриниб турибдики, у мақталганчалик мустаҳкам эмас, қўлдан тушиб кетганда ҳам синиб қолиши мумкин.
Бундан ташқари, қурилмани таъмирлаш жуда қийин. Гаджетларнинг таъмири билан шуғулланадиган «iFixit» компанияси ходимлари шундай хулосага келган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади