Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев мамлакатга иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги инвестицион имкониятлар билан танишиш мақсадида ташриф буюрган «Silverleafe Capital Parthers» компаниясининг делегацияси билан учрашди. Делегацияга компания президенти Ден Петтерсон бошчилик қилмоқда.
Музокаранинг асосий мавзуси блокчейн технологиясини ривожлантириш масаласи бўлди. Ушбу технологиялар ахборот-коммуникация технологиялари тараққиётидаги янги ва истиқболи порлоқ йўналиш бўлиб, тарафлар мазкур технологиялар ривожланишининг охирги тенденциялари юзасидан фикрлашишди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу технологияни фаол қўллаб келмоқда. 2018 йил 1 июндан бошлаб Блокчейн ва бўлинган реестр технологиялари бўйича компетенция маркази ташкил этилади. Марказнинг асосий вазифалари кадрлар, яъни ишлаб чиқувчи мутахассислар, лойиҳа менежерлари, давлат хизмати амалдорлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, меҳмонлар яқинда ташкил этилган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» информацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш инновацион маркази фаолияти билан ҳам таништирилди.
Инвестицияларни бошқаришга ихтисослашган «Silverleafe Capital Parthers» компанияси 2004 йили Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ташкил этилган. Ден Паттерсон «Merrill Lynch» хусусий мижозлар гуруҳида ўн йилдан кўпроқ ишлаганидан сўнг «Silverleafe Capital Parthers» компаниясига асос солган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади