Тошкентда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 3 млн сўмдан сотила бошлади

Тошкентда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 3 млн сўмдан сотила бошлади
Ўзбекистонда айни пайтда дунёдаги энг ингичка планшетSamsung Galaxy Tab S2 сотувга чиқди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». 2015 йил ёзида икки хил версияда тақдим этилган қурилманинг қалинлиги бор-йўғи 5,6 миллиметрни ташкил этади.
Тошкентда дунёдаги энг ингичка планшет — Samsung Galaxy Tab S2 3 млн сўмдан сотила бошлади
Galaxy Tab S2 9.7 ва Galaxy Tab S2 8.0 тегишли равишда 9,7 ва 8 дюймли ҳамда 2048×1536 пикселли дисплейларга эга. Шунингдек, улар саккиз ядроли фирма процессори, 3 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 2,1 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Galaxy Tab S2 9.7 169×237×5,6 мм, Galaxy Tab S2 8.0 эса 134,8×198,6×5,6 мм ўлчамларга эга.

Тошкентдаги мобил техника бозорларида Galaxy Tab S2 (9,7 дюймлиси) тахминан 3 миллион сўмга таклиф қилинмоқда.

Қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Замин» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.

Манба: Daryo.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар