Фото: «Ukropnews.com»
Энг йирик ижтимоий тармоқ — «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси юзасидан иш олиб борган «Cambridge Analytica» ижтимоий тармоқнинг заиф жиҳатини аниқлагани ва фойдаланувчилар шахсий маълумотларидан нотўғри фойдаланганлигини тан олди, деб хабар берди «Хабар» нашри.
«Facebook»ни мен ишга туширганман, шундай экан бизнинг платформада содир бўлаётган барча нарсага жавобгарман. Мен жамиятимиз ҳимоясига жиддий ёндошаман. Янги дастурларда «Cambridge Analytica» билан содир бўлган муаммолар такрорланмаса-да, бу содир бўлган ҳолатни ўзгартирмайди», — деб ёзади Цукерберг ўзининг «Facebook»даги саҳифасида.
Цукерберг шахсий маълумотлар дастлаб номи ошкор этилмаган тадқиқотчи томонидан ўқув мақсадларида қўлланилганлиги ва бунда белгиланган махфийлик қоидаларининг барчасига риоя этилганлигини маълум қилди. Кейинчалик маълумотлар ёт компаниялар, жумладан «Cambridge Analytica»га тақдим этилган.
Цукерберг ижтимоий тармоқ хавфсизлигини яхшилаш борасида аниқ учта қадамни санаб ўтди. Биринчиси, шубҳали фаолиятга эга барча дастурларни тўлиқ текшириш. Текширувдан бош тортган дастурчилар «Facebook API»дан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Иккинчидан, «Facebook» ёт дастурчиларга фойдаланувчилар маълумотидан фойдаланиш чекловини янада кучайтиради. Масалан, дастурчининг ҳуқуқи фойдаланувчи унинг дастуридан уч ой давомида фойдаланмаса бекор қилинади. Фойдаланувчининг дастурга киришида бегона дастурчиларга фақат унинг исми, сурати ва почта манзили тақдим этилади.
Учинчидан, янгиликлар лентасининг юқори қисмида фойдаланувчига ўзи ишлатаётган дастурлар ҳақида маълумотлар чиқиб туради. Шу орқали «Facebook» фойдаланувчиларга бегона дастурларни осонликча блоклаш имкониятини тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?