Бугунги кунда бутун дунёда ахборот алмашинувининг энг қулай воситаси ҳисобланган интернет 1969 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий мақсадларда ишлаб чиқилган. Аммо у вақт ўтиши билан оммалашиб, оддий аҳоли учун ҳам қулай ахборот ва коммуникация тизимига айланди.
- 1991 йилда интернетдаги биринчи веб-сайт англиялик Тим Бернарс Ли томонидан яратилган. Шунинг учун ҳам уни дунёнинг биринчи веблоги деб аташади. 2003 йилда Бернарс Лига ҳукумат томонидан рицар унвони берилди.
- 2003 йилнинг ноябрида хитойлик Чжан Наймин интернетда файл тарқатгани учун 3 ойлик қамоқ билан жазоланди. Бу дунёдаги бундай қилмиш учун қўлланган дастлабки қамоқ жазоси ҳисобланади. Наймин Америка киноижодкорлари суратга олган бир нечта фильмни «BitTorrent P2P» технологияси ёрдамида жаҳон веб тармоғида тарқатиб юборган эди.
- Чат орқали суҳбатлашиш натижасида 2005 йили Японияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилди. Киберцид деб ҳам аталувчи бундай ҳолатга 54 эркак ва 37 та аёл тушган.
Шунингдек, интернетда илк…
...электрон почта (е-mail) Рей Томплинсон (АҚШ) томонидан 1971 йилда кашф қилинган.
...спам муаллифи Гэри Турк (АҚШ, 1978).
...смайлик J 1982 йилда Скотт Фалман (АҚШ) томонидан ихтиро қилинган.
...рўйхатга олинган домен «Simbolics.com» деб аталган. У 1985 йилда дунё юзини кўрган.
...JPEG «JPEG» гуруҳининг 1987 йилдаги кашфиёти ҳисобланади.
...гиперматн браузери, веб-сайт ва веблог Тим Бернарс Ли шахси билан боғлиқ (1991).
...«MP-3» Фраухофер институти олимлари томонидан 1992 йилда оммага таништирилган.
...интернет-браузер АҚШдаги Суперкомпьютерларни тадқиқ қилиш миллий маркази тадқиқотчилари меҳнатининг самарасидир (1993).
...интернет-радиостанция «Радио НК» деб номланади. У 1995 йилдан ўз фаолиятини бошлаган.
...сўз «log».
Ўзбекистонда илк…
...электрон почта 1993 йилда очилган (Relcom).
...«uz» домени 1995 йилнинг 29 апрелида ташкил этилган.
...интернет фестивал 2001 йилда намойиш этилган.
...«dial-up» 2003 йилда пайдо бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди