Фото: «NV.ua»
Хитойнинг «IAT» компанияси қиймати 3,8 миллион долларга тенг бўлган янги «Karlmann King» йўлтанламасини тақдим этди. Автомобиль «Ford F-550» базасида яратилган, бироқ ундан кескин фарқ қилади, деб хабар берди «Хабар» нашри.
«Karlmann King»га 460 от кучига эга 6,8 литрли V10 двигатели ўрнатилган. У 6 поғонали автоматик узатмалар қутисида ишлайди. Мотор қуввати салкам 400 от кучини ташкил этади, бироқ максимал тезлиги соатига 140 километрга тенг.
«Auto Express» нашри журналистларининг таъкидлашича, бу каби двигатель «Karlmann King» оғирлигидаги йўлтанламасини стандарт «Dacia Sandero»га нисбатан секинроққа айлантиради.
Янги модель дизайни бурчакли қилиб ишланган. Натижада йўлтанламас «Бэтмен» ҳақидаги комиксларда тасвирланган «Бэтмобиль»га ўхшаб қолган. Автомобиль массаси зирҳланган кузови билан бирга 6 тоннадан оғирроқ.
Автомобиль салонида қаҳва тайёрлагич, PS4 приставкаси, телевизор, йўловчилар ўриндиғини бошқаришга мўлжалланган махсус дастур, 20 динамикли аудиотизим ва сунъий йўлдошга уланган интернет мавжуд. Салон шифтига эга «Rolls-Royce Phantom»да ишлатилган ёриткич ўрнатилган.
Тахминларга кўра, бу каби машинадан атиги 10 нусха ишлаб чиқарилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди