Маск «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари саҳифасини «Facebook»дан ўчирди

Маск «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари саҳифасини «Facebook»дан ўчирди
«SpaceX» ва «Tesla» компаниялари эгаси Элон Маск #deletefacebook ҳаракатига қўшилди ва ўз компаниялари саҳифаларини тармоқдан ўчириб юборди, деб хабар берди «Xabar.uz».

«Мард бўлсангиз, «SpaceX»ни «Facebook»дан ўчириб юборинг» — деб ёзганди «Twitter» фойдаланувчилардан бири. Бунга жавобан Маск бундай саҳифалар борлигини билмагани, бор бўлса ўчириб юборишини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, «Cambridge Analytica» фирмаси ижтимоий тармоқнинг 50 миллион фойдаланувчиси шахсий маълумотларидан фойдаланишига доир можаро пайдо бўлганидан кейин «Facebook»дан воз кечишга чорловлар авж олди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар