«Facebook» ижтимоий тармоғида «BFF» ҳарфлари ёрдами ўз аккаунтингиз хавфсизлигини текшириш мумкинлиги борасида хабарлар тарқалди. Аслида ҳам бунинг фойдаси борми?
Фойдаланувчиларнинг сўзларига қараганда, агарда «BFF» ҳарфларини ёзсангиз ва у изоҳда яшил рангга кирса, демак, сизнинг аккаунтингиз ҳимояланган, аск ҳолда — паролни алмаштириш керак.
Шу кунларда «Facebook» ижтимоий тармоғи атрофида можаролар авж олган. Трампнинг сайловолди кампаниясига ишлаган «Cambridge Analytica» компанияси «Facebook»даги 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан уларнинг рухсатисиз фойдалангани айтилмоқда.
Аслини олганда «BFF» — бу «Facebook Text Delight» сервисининг аббервиатураси бўлиб, сиз уни ёзиш ва «Enter»ни босиш орқали суҳбатдошингизга «беш ташлаган» бўласиз. «BFF»нинг кенгайтмаси «Best friends forever» (бутун умрга энг яхши дўстлар) демакдир.
Бу «Text Delight» нинг ягона буйруғи эмас, масалан, «best wishes» сўзини ёзиш орқали қизил ранг билан бирга эффектни ҳосил қилиш мумкин.
Шундай экан, «BFF» аккаунтингиз хавфсизлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)