Фото: «uzcard.uz»
«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирди. Бу ҳақда Хабар нашри маълум қилади.
— Бугун «Telegram» тармоғида пайдо бўлган пластик карта билан боғлиқ фирибгарликка эътиборингизни каратмоқчимиз, — дейилади хабарда. — Биз томонимиздан шубҳали каналлар топилди. Унда мобиль иловалар орқали пул ўтказиш йўли билан ноқонуний бизнесга чорлаш мақсадида эълонлар жойлаштирилган. Эълонда «картадан картага пул ўтказиш» хизмати орқали маблағ ўтказиш сўралиб, бу суммани маълум вақтда 20 фоизга кўпайтириб беришни ваъда қилишган. Бу ҳолатда ўз пулларингизни йўқотишингиз эҳтимоли жуда катта.
Фойдаланувчилар бу каби бошқа эълон ёки чақирувларга дуч келишганида «UzCard» маъмуриятига хабар беришлари сўралган.
Эҳтиёт бўлинг, бундай шубҳали хизматларга ишонганларнинг интернет-фирибгарлар қармоғига илиниши турган гап. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди