Рақамли тенгсизлик: БМТ Африка ва экология учун AI хавфидан огоҳлантирди

Техно1 дақиқа ўқиш143
Рақамли тенгсизлик: БМТ Африка ва экология учун AI хавфидан огоҳлантирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • БМТ расмийси сунъий интеллект технологиялари ва ресурслари АҚШдаги саноқли ҳудудларда тўпланиб қолгани, 54 та давлатни бирлаштирган Африкада эса маҳаллий тиллардаги маълумотлар базаси учун мингдан камроқ график процессорлар мавжудлигидан огоҳлантирди.
  • Дипломатнинг таъкидлашича, келгусида сунъий интеллект тизимли хавф манбаига айланиб, киберҳимояни четлаб ўтиши ва дипфейклар орқали ижтимоий ишончни йўқ қилиши мумкин.

Бугунги кунда йирик технологик корпорациялар сунъий интеллект (AI) моделларини ўқитиш учун миллионлаб кучли видеокарталарга (GPU) эга ҳисоблаш кластерларини ишга туширмоқда. Бироқ, 54 та давлат ва 1,5 миллиарддан ортиқ аҳолини бирлаштирган Африка қитъасида маҳаллий тиллардаги маълумотлар базасини шакллантириш учун олимларга мингдан камроқ график процессорлар мавжуд. БМТнинг рақамли технологиялар бўйича элчиси Амандеэп Сингҳ Гилл буни технологик куч ва бойликнинг АҚШдаги саноқли ҳудудларда тўпланиб қолгани билан изоҳлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Сиетл университетида бўлиб ўтган конференцияда Гилл 2026-йилни AI тартибга солиш соҳасида бурилиш нуқтаси деб атади. Унинг сўзларига кўра, технологиялар оддий баҳолаш босқичидан ўтиб, инсон иштирокисиз мураккаб вазифаларни бажарувчи тўлиқ автоном тизимларга айланмоқда. Масалан, Anthropic компаниясининг Мйтҳос модели киберхавфсизлик хавотирлари туфайли чекланган ҳолда чиқарилди. Дипломат келажакда AI тизимли хавф манбаига айланиши, киберҳимояни четлаб ўтиши ва дипфейклар орқали ижтимоий ишончни бутунлай йўқ қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Яна бир жиддий муаммо — маълумотлар марказларининг (дата-сентер) глобал иқлимга салбий таъсиридир. Катта тил моделлари ва автоном AI агентларининг ишлаши учун сарфланадиган энергия углерод нейтраллиги дастурларини хавф остига қўймоқда. Серверларни совутиш учун сарфланадиган чучук сув миқдори, эскирган ускуналарни утилизация қилиш ва нодир минералларни қазиб олиш харажатлари муттасил ўсиб бормоқда. Энг ачинарлиси, ушбу экологик юк асосан даромади паст бўлган ривожланаётган давлатлар зиммасига тушмоқда.

Вазиятни ўнглаш учун БМТ таркибида 40 нафар мутахассисдан иборат махсус илмий гуруҳ тузилди. Унга Нобел мукофоти совриндори Мариа Ресса ва таниқли олим Ёшуа Бенгио раҳбарлик қилмоқда. Гуруҳда бир давлатнинг устунлигига йўл қўймаслик учун АҚШ ва Хитойга иккитадан ўрин берилган, қолган 36 та ўрин бошқа давлатлар, жумладан, Африка вакиллари ўртасида тақсимланган. Гуруҳнинг илк кенг кўламли ҳисоботи 2026-йил июль ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  2. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  3. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда
  4. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда
  5. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  6. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  7. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  8. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  9. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)
  10. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди