Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Вuxara Rеаl Моtо масъулияти чекланган жамиятида «Lochin» бренди остида юк мотоцикллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар берди ЎзА.
Лойиҳа ташаббускори бино ва иншоотларда 2 миллиард сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириб, цехлар хорижий инвестор томонидан 700 минг долларлик замонавий инновацион технологик ускуналар билан жиҳозланди. Ундаги барча технологик жараёнлар автоматлаштирилган бўлиб, компьютер асосида бошқарилади.
Йиғиладиган шоссе, борт, рессор ва бошқа қисмлар корхона цехларида тайёрланмоқда.
Юк мотоциклларига Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро вилоятида ҳам талаб катта. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, иссиқхоналарда етиштириладиган бодиринг ва помидорларни ташишда тиркагичли техникаларга нисбатан қулайлиги, кам ёнилғи сарф қилиши ва бошқа жиҳатлари билан анча устун.
Корхона раҳбарияти лойиҳани амалга ошириш давом этаётган бир пайтда ташқи бозордаги талабни ўрганиш, яъни маркетинг ишларини ҳам бошлаб юборган эди. Корхона маҳсулотига қизиқиш билдирган Россиядаги тадбиркорлик субъекти вакиллари ҳали ўтган йилнинг охирида вилоятнинг олис чекка ҳудудларидан бири — Қоровулбозор туманига келиб, 1000 та юк мотоцикли хариди бўйича шартнома тузди. Ҳадемай, умумий қиймати 1,4 миллион долларга яқин экспорт буюртмаларини бажаришга киришилади. Шунингдек, корхона ташқи бозор билан алоқаларни янги шериклар ҳисобига янада кенгайтириш ниятида. Яқин кунларда Туркманистонда бўлиб ўтадиган Made in Uzbekistan кўргазмаси ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.
«Биз ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш ҳисобига кенгайтириш чораларини кўрмоқдамиз. Бундан ташқари, маҳсулот ассортименти рўйхатидан яқин истиқболда ёпиқ кабинали юк мотоцикллари, бошқа мотоуловлар, томорқа ерларини ўртача чуқурликда ағдарадиган ҳайдагичлар, ногиронлик аравачалари ҳам ўрин олади. Айни пайтда корхонамизда 50 дан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. Янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига улар сони 200 га етказилади», — дейди Вuxara Rеаl Моtо MЧЖ раҳбари Саъдижон Ваҳобов.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?