
Хитойлик олимлар дунёдаги биринчи тўлиқ кўринмас материални ишлаб чиқишни якунлади. Кўринмас мато фотонларни синдирувчи квант заррачаларидан иборат, деб ёзади «Дарё». Унга аллақачон ҳарбийлар қизиқиш билдирди.
Матонинг хусусиятлари квант заррачаларининг сунъий яратилган тузилмаси билан боғлиқ. Бундай материаллар инфрақизил нурланишни синдиришнинг манфий кўрсаткичига эга бўлади, шу сабабли улар объектларни ниқоблаш учун айни мосдир. Матонинг бир томони ўзи турган фонни акс эттиради ва уни ўзининг ич томонида кўрсатади, махсус технология эса матога орқасида турган объектни яшириш имконини беради.
Хитой давлат лабораторияларидан бири янги мато ялпи ишлаб чиқариш учун тайёрлигини маълум қилди. Саноат компаниялари кўринмас матодан дунёдаги биринчи кийим-кечак линиясини чиқаришни режалаштирмоқда, аммо биринчи навбатда мато ҳарбий ишланмалар учун хизмат қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар