18:53 / 04.04.2018
4 882

Филиппинликлар кузови бамбукдан ясалган электромотоциклни яратди (видео)

Филиппинликлар кузови бамбукдан ясалган электромотоциклни яратди (видео)
Филиппиннинг Мееp компанияси кузов панеллари бамбукдан ишланган Green Falcon электромотоциклини яратди. Бу каби конструкциянинг оғирлиги атига 6,5 килограмм бўлиб, фирма раҳбари Кристофер Перес Ларсеннинг сўзларига кўра, у «стеклопластик»дан анча кичик кўринишга эга. Бу ҳақда «Мотор»га таяниб, «Дарё» хабар берди.

Мотоцикл Bamboo Extreme давлат дастури учун ишлаб чиқарилган, унда иштирокчилар бамбук пояларидан инновацион ғояни тақдим этишлари керак бўлган. 2020 йилга бориб Филиппин ҳукумати 10 миллион гектар ерга бамбук экишни режалаштирмоқда.

Green Falcon учун икки қатламли махсус бамбук «коса» яратилган, у эпоксид елим билан мустаҳкамланган — бу каби ҳолатда у пўлатдан ҳам мустаҳкам бўлади. Унинг остида электромотор ва батареялар блоки ўрин олган, ҳозирча уларнинг техник тавсифи маълум қилинмади. Мотоцикл шаҳар шароитида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилгани сабаб, унинг максимал тезлиги соатига 97 километрни ташкил этади. Бир марта қувватланиш орқали 50 километр масофани босиб ўта олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Филиппинликлар кузови бамбукдан ясалган электромотоциклни яратди (видео)