«Trustlook Labs» корпорацияси тадқиқотчилари деярли барча мессенжерлардаги маълумотларни ўғирлай олишга қодир вирусни аниқлашди. «Xabar.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда компания блогида маълум қилинган.
Зарар етказувчи дастур антивирус ҳимоясини четлаб ўтади ва тизимга ўзини аниқлашда лозим бўладиган кодни тақдим этмайди.
Вирус тизимга кириб, «Telegram», «Viber», «Facebook Messenger», «Skype», «Line» ва бошқа мессенжерлардаги маълумотларни ўрганади. Компания тадқиқотчилари маълум қилишича, ёвуз ниятли кимсалар олинган маълумотлардан шантаж қилиш ниятида фойдаланиши мумкин.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар зарарли дастурий таъминотни Хитойнинг «Cloud Module» иловасида аниқлаган. Вирусни ўзида сақловчи пакет «com.android.boxa» деб аталади.
У «Android» иловаларининг ҳаволалари ва бошқа ёт дўконлари орқали тарқалаётгани тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди