15:12 / 08.04.2018
4 005

Facebook янги функцияни синовдан ўтказмоқда

Facebook янги функцияни синовдан ўтказмоқда
Facebook хабарлар учун Unsend функциясини қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компания вакиллари маълум қилишди, деб ёзади Кун нашри.

6 апрель куни Facebook вакиллари компания асосчиси Марк Цукерберг йўллаган хатларни ўчираётганини тасдиқлашди. Ижтимоий тармоқ вакилларининг сўзларига кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қилинмоқда: 2014 йилда Sony Pictures бузиб кирилганидан кейин компания Цукерберг йўллаган хабарларни сақлаш муддатини чегаралади.

Оддий фойдаланувчилар ҳам ёзишмалардаги хатларни ўчиришлари мумкин — бироқ у суҳбатнинг бошқа иштирокчиларида сақланиб қолади. Компания TechCrunch билан суҳбатда барча фойдаланувчиларга Unsend функциясига кириш имконини беришни режалаштираётганини маълум қилган.

Манбага кўра, бундай баёнот компанияга баъзи норози фойдаланувчиларни тинчлантиришга ёрдам беради. Таъкидланишича, янги функциянинг бета-тестери ҳозирча фақат Цукербергга кўринади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook янги функцияни синовдан ўтказмоқда