«Яндекс» бепул Мобил ишланмалар мактабига қабул бошланганини эълон қилди, деб ёзади Дарё нашри.
Компания хабарида айтилишича, мактаб Android учун дастурлар яратишга бағишланади. «Яндекс» дастурчилари у ерда ўқитувчилик қилади.
Мобил ишланмалар мактаби ҳатто шунчаки «ўзи учун» тажриба сифатида бўлса ҳам, дастур яратишга уриниб кўрганлар учун мўлжалланган. Бундан ташқари, алгоритмларни билиш ва Java бўйича бошланғич билимларга эга бўлиш талаб этилади.
Мактабдаги машғулотлар июлда бошланади, улар кечки пайт 19:00 дан кейин ўтказилади. Мобил ишланмалар мактабида ҳар қандай ёшдаги ва мутахассисликдаги кишилар ўқиши мумкин: диплом ва аттестат талаб этилмайди.
Мактабга ўқишга кириш учун анкетани тўлдириш ва синов вазифасини бажариш керак (тавсифлар ва скриншотларга таяниб, галерея кўринишидаги мобил дастурни яратиш лозим).
«Яндекс» нашрга маълум қилишича, Мобил ишланмалар мактабига қабул синовидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон фуқароларининг Москвагача йўл харажатлари ва ўқиш давридаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади