Mail.ru Group ҳолдинги 2017 йил майида «Одноклассники» фойдаланувчилари учун «ОК сообщения» асосида «ТамТам» мессенжерини ишга туширганди. «ОК сообщения» ишлатадиганлар янгилаш тугмасини босиш орқали «ТамТам» мессенжерини ўрнатиши мумкин қилиб қўйилди.
Россияда Telegram блокланиши ортидан интернет нашрлар «ТамТам» мессенжеридаги саҳифаларни ривожлантиришмоқда ва ўқувчиларини ушбу мессенжерга жалб этишмоқда. Суд Telegram’ни блоклаш ҳақида ҳукм чиқаришидан 2 кун ўтиб «ТамТам» мессенжери фойдаланувчилари сони 10 баравар ошиб, 40 мингдан ортиқ канал очилган.
Ушбу мессенжерда «Одноклассники» билан интеграция сақлаб қолинган, аммо янги фойдаланувчилар бу сайтда аккаунти бўлмаган ҳолда, телефон рақами билан ёки Google аккаунти орқали рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Ҳозирда «ТамТам»да чат-гуруҳлар очиш, суратлар, овозли хабарлар жўнатиш, каналлар очиш, шунингдек, GIF-анимациялар, мусиқа, видео ва стикерлар алмашиш, видеохабарлар, овозли қўнғироқлар ва видеоқўнғироқлар жўнатиш мумкин.
«Kun.uz» ушбу мессенжердан фойдаланишни маъқул кўрадиган ўқувчилари учун янги канал очди. Эндиликда сайт хабарларини ушбу канал орқали ҳам кузатиб бориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Москва суди «Роскомнадзор»га Telegram’ни Россияда блоклашга рухсат берди. Мессенжер фойдаланувчиларнинг хабарларини очиш калитлари тақдим этилмагунча блокланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди