Россия президенти Владимир Путин суднинг Telegram мессенжерини блоклаш ҳақидаги қароридан хабардор. Бу ҳақда РФ етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Журналистлар Песковдан Путинга Telegram блокланиши билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисобот беришгани ҳақида савол билан мурожаат қилишди.
«Тўғри савол, бироқ, албатта, президент суд томонидан блоклаш ҳақида қабул қилинган қарордан хабардор», - дея жавоб қайтарган у.
13 апрель куни Москва шаҳрининг Таганка суди Роскомнадзорнинг Telegram’ни блоклаш бўйича аризасини қаноатлантирди. Бу мессенжер ишлаб чиқувчиларининг ФХХга шифрлаш калитларини топширишдан бош тортгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мессенжер сармоядори, Qiwi асосий акциядори Сергей Солонин Telegram IP-манзилларни смартфонлардаги ички функциялар орқали ўзгартириш имконини бериши, ҳамда шунинг учун у Роскомнадзорнинг блоклашга бўлган уринишларига қарамай, ҳамон ишлаётгани ҳақида маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди