20:23 / 27.04.2018
4 029

Роскомнадзор «ВКонтакте», «Яндекс», Twitter ва Facebook IP-манзилларини блоклади

Роскомнадзор «ВКонтакте», «Яндекс», Twitter ва Facebook IP-манзилларини блоклади
«ВКонтакте», «Яндекс», Twitter, Facebook ва «Одноклассники» IP-манзиллари Роскомнадзор томонидан тақиқланган сайтлар реестрига киритилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб Кун нашри ёзмоқда.

Хабар берилишича, рўйхатдан шунингдек Yahoo ва Liveinternet IP-манзиллари ҳам жой олди. Идора сайтида хабар берилишича, «ВКонтакте»га тегишли бўлган 87.240.129.133 манзили блокланган. Шунингдек, рўйхатда Google'нинг 33та IP-манзили ва Microsoft (29), Amazon (14) манзиллари, «Яндекс» ҳамда Facebook’нинг бештадан манзили, Twitter’нинг учта ва «Одноклассники»нинг битта манзили бор.

Usher2.Club яратувчиси ва «Дремучий лес» хостинг-провайдери бош директори Филипп Кулиннинг сўзларига кўра, реестрдан MSK-IX интернет-трафик алмашиш нуқтаси ҳам жой олди, у тармоқ ускуналари ва компьютерлар ички соатлари синхронлашишига жавоб беради.

«Агарда IP-манзилларнинг блокланиши атайин бўлса, иккинчи зарба бўлади – банк алоқалари, йўналтиргичлар, DNS тизими», - деди Кулин.

У бу Роскомнадзорнинг эмас, балки жиноятчиларнинг хатти-ҳаракати бўлиши мумкин эканини ҳам истисно этмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор YouTube ва Gmail бўйича изоҳ берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Роскомнадзор «ВКонтакте», «Яндекс», Twitter ва Facebook IP-манзилларини блоклади