
“AndroidWorld.nl” сайти “Android” операцион тизими остида ишловчи “WhatsApp” дастурининг янги версияси тасвирларини чоп этди. Бир қатор тасвирлардан янги “WhatsApp”да овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлишини кўриш мумкин.

Ушбу тасвир муаллифларининг таъкидлашларича, улар бу дастурни “WhatsApp” сайтидан кўчириб олганлар ва бу дастур “Google Play” дастурлар дўконида сотиб олиш мумкин бўлган “WhatsApp” дастурнинг эскироқ версиясидир. Хабарларга кўра, овозли қўнғироқлар функцияси алоҳида ойнага чиқарилган, фойдаланувчи қўнғироқ давомида бўлиб ўтган суҳбатни у тугагандан сўнг эшитиб кўриш имконига эга бўлади.
“WhatsApp” овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлиши ҳақида компаниянинг бош директори Ян Кум октябр ойида эълон қилган эди. Бироқ, Кум бу функция баъзи техник муаммолар туфайли, бироз кечикиб, 2015 йилнинг баҳор ойида жорий қилинишини билдирган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар