Павел Дуров: "Эртага кеч бўлиши мумкин!"

  • 01 май 2018, 23:18
  • 2 375
  • Технология
  • Павел Дуров: "Эртага кеч бўлиши мумкин!"
    Павел Дуров, Роскомнадзорнинг "қора рўйхати"га тушган Telegram мессенжерининг асосчиси ҳамда эгаси ўзининг россиялик аудиториясига мурожаат қилиб, уларни Россияда Telegram мессенжерини блоклашга қарши митинг уюштиришга чорлади. Унинг сўзларига кўра, қарши намойишлар 30 апрелда ўтказилиши белгиланган, 1 майда кўчага чиқиш эса фойдасиз бўлиши мумкин, деб унинг сўзларини келтиради Терабайт нашри.

    «Бу москвалилкар учун ўзларининг умумий қарашларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун тарихий имконият. Эртадан кейин эса ҳаммасига кеч бўлиши мумкин», – дейди Павел Дуров «ВКонтакте» тармоғидаги саҳифасида.

    Унинг аниқлик киритишича, митинг бугун, 30 апрелда, Сахарова проспектида ташкил қилинади. Дуровнинг маълум қилишича, Россия айни пайтда ҳал қилувчи паллада турибди. Агар ҳозир аҳоли бу жараённи бефарқ кузатса, истиқболда улар нафақат Telegram, балки бошқа кўплаб оммалашган хизматлардан ҳам маҳрум бўладилар.

    «Сўнгги 2 ҳафта мобайнида биз интернет-цензори билан мисли кўрилмаган жангни бошимиздан ўтказдик. Биз буни сиз учун – ўзимизнинг россиялик фойдаланувчилар учун қилдик. Энди эса Россияда интернетнинг тақдири сизнинг қўлингизда», – қўшимча қилди Дуров.

    Айтиш жоизки, 18 апрелда Telegram блокланишига қарши намойишда иштирок этган фуқароларга 100 соат мажбурий ишлаб бериш жазоси қўлланилган эди.

    Апрелнинг ўрталаридан бошлаб Telegram раҳбари Павел Дуров Россия хавфсизлик идорасига шифрлаш калитларини беришни рад этгач, Роскомнадзор суднинг қарори билан мессенжернинг IP-манзилларини оммавий блокировка қилишга киришиб кетган. 29 апрелда Telegram фаолиятида носозлик кузатилган. Айни пайтда эса мессенжердан фойдаланиш мумкин.

    Фикрлар

    » » Павел Дуров: "Эртага кеч бўлиши мумкин!"