Ҳажми бир куб метрдан сал ортиқроқ бўлган иссиқхона соатига 300 ватт энергия талаб қилади. Мазкур қурилма ихтирочиси унинг ичида қалампир етиштиришга ҳам улгурди, деб хабар беради «Xabar.uz».
Россиялик 15 ёшли Артём Устянсев бу каби ихтирони биринчи маротаба амалга оширгани йўқ. Йигитча бир неча йилдан бери кимё ва биологияга қизиқиб келади ва кўплаб турдаги мураккаб минерал ўғитлар устида ишлаган, шунингдек, дон экинларини тезроқ етиштириш учун қути ҳам яратган.
Артём смарт-иссиқхонани бундан бир ой олдин яратган. У гидропоника принципи асосида қурилган — ўсимликлар тупроқ ўрнига истеъмол эритмасидан озуқа олади. Фотосинтез учун иссиқхона ичига светодиод лампалар, касалликлардан ҳимоялаш учун эса — ультрабинафша ёриткичлар ўрнатилган. Бундан ташқари унинг ичида GSM-модул ҳам мавжуд.
Иссиқхона ичидаги қалампир 40 сантиметргача ўсиб, ҳосил бера бошлаган. Бунда иссиқхона учун соатига атига 300 ватт электр энергия сарфланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди