09:28 / 04.05.2018
4 052

«WhatsApp»да узоқ кутилган функциялар пайдо бўлади

«WhatsApp»да узоқ кутилган функциялар пайдо бўлади
Ҳар йили бўлиб ўтадиган дастурчиларнинг F8 анжумани доирасида «Facebook» компанияси ўзининг деярли барча сервисларига янгиликлар жорий этилганини маълум қилди. Жумладан, компанияга қарашли «WhatsApp» мессенжери ҳам четда қолмаган, деб хабар берди «Xabar.uz».

«WhatsApp» дунёдаги энг машҳур мессенжер бўлишига қарамасдан, у ўз имкониятлари жиҳатидан рақобатчилардан сезиларли даражада орқада. Шу сабабли дастурчилар ушбу муаммога ечим топишга киришди. Жорий этилажак янгиликлардан бири — гуруҳ бўлиб видеоқўнғироқларни амалга ошириш функцияси ҳисобланади. Ҳозирча у ҳақида батафсил маълумотлар кам, бироқ тақдим этилган тасвирларга кўра, «конференцияда» бир вақтнинг ўзида тўрттагача фойдаланувчи иштирок этиши мумкин.

Иккинчи янгилик — стикерларни қўллаб-қувватлаш функцияси. Эндиликда сервиснинг ўзиникидан ва бошқа дастурчилар томонидан яратилган стикерлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Сўнгги янгилик «WhatsApp»дан иш қурилмаси сифатида фойдаланадиганлар учун. Жорий йил бошида «Android» қурилмаларга «WhatsApp For Business» чиқарилган эди. Мазкур сервис бепул эди, бироқ тез орада сервисда пулли функциялар ҳам пайдо бўла бошлайди. Бу орқали мижозларни жалб этиш мақсад қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «WhatsApp»да узоқ кутилган функциялар пайдо бўлади