
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Ванденберг космодромидан Тошкент вақти билан соат 16:05да Марсни тадқиқ этишга мўлжалланган InSight зондига эга Atlas V ракетаси парвоз қилди. Парвоз жараёни НАСА томонидан тўғридан-тўғри эфирга узатилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
InSight аппарати – Марс ички қатламларини тадқиқ этиш бўйича биринчи миссия. Зонд сайёрада ички жинслар ва метеоритлар зарбалари ҳаракатини ўлчаш учун сейсмограф ўрнатади. Шунингдек, бурғилаш ишларини амалга оширади ва турли тажрибаларни ўтказади. Бу олимларга Қизил сайёра шаклланиши ҳамда ривожланиши ҳақида кўпроқ билиб олиш имконини беради.

Қурилма сайёралар номига эга микрочиплар билан жиҳозланган. Марсга зонд ноябрь ойида етиб келиши режалаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг