
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда «Telegram» мессенжерининг блокланишида ҳукуматнинг алоқаси йўқлигини билдирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru»га асосланиб, «Xabar.uz» хабар қилмоқда.
«Шу вақтга қадар бирорта мессенжер ёки ижтимоий тармоқ ҳукумат томонидан блокланмади, блокланмайди ҳам. «Telegram»нинг блокланиши ҳукумат тазйиқи ёки унинг хайрихоҳлигида ўтказилмаган», — дея ёзган Руҳоний.
Унинг фикрича, суд мазкур ҳукм юзасидан мустақил қарор чиқарган.
30 апрель куни Эронда «Telegram» мессенжери миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида блоклангани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар