«Strategy Analytics» тадқиқот компанияси смартфонлар бозорининг 2018 йил биринчи чораги ҳисоб-китобларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу даврда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингини «iPhone X» эгаллаган бўлса, қолган учта ўринлар ҳам «Apple» смартфонларига тегишли. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Xabar.uz» хабар берди.
«Strategy Analytics» маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида бутун дунё бўйлаб 16 миллион дона «iPhone X» етказиб берилган. Кейинги учта ўринларни «iPhone 8» (12,5 миллион), «iPhone 8 Plus» (8,3 миллион) ва «iPhone 7» (5,6 миллион) эгаллаган.
Таъкидлаш керакки, бунда гап тўғридан-тўғри харидлар ҳақида эмас, балки дўконлар ва омборларга етказиб берилган маҳсулотлар ҳақида кетмоқда.
«Samsung Galaxy S9» ва «S9 Plus» флагманлари март ойи ўрталаридагина сотувга чиққанини ҳам унутмаслик керак. Атига бир ярим ой сотувга бўлган смартфон рейтингнинг олтинчи поғонасини банд этган. Бешинчи ўринни эса «Xiaomi Redmi 5A» эгаллади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?