
Кўп ҳолларда иш берувчилар дастурчилар дизайнни ҳам ярата олади, деб ўйлашади. Бироқ ҳар ишни ўзининг устаси қилгани маъқул. Веб-дизайнер билан веб-дастурчилар ўртасида фарқ борми? Албатта, бор. Келинг бу саволга ойдинлик киритамиз.
Веб-дизайнер нима қилади
Макет яратади, интерфейсни қуради ва мижознинг веб-сайт билан ўзаро ҳамкорлигини ўйлаб топади — ғояни ва тарихни чиройли визуаль дизайнга айлантиради. Худди меъмор уйнинг режасини тузгандек, веб-дизайнер ҳам сайт макетини яратади ва ҳаётга татбиқ этади.
Веб-дастурчининг ўрни қандай?
Веб-дастурчи веб-дизайнернинг ғоясини макетга айлантириб иш маҳсулотига айлантиради. Унинг вазифаси — келгуси ресурснинг мижоз (фронтенд) ёки сервер қисмини (бэкенд) яратади. Яна full-stack дастурчиси ҳам бор — улар тўлиқ иш иловасини, яъни бэкенд’ни ҳам, фронтенд’ни ҳам яратади.
Веб-дастурчи сайт дизайнини ярата оладими?
Яратади, Лекин унга ишониш керак эмас. Дизайн билан ўзининг мутахассиси шуғуллангани яхши.
Фронтенд-дастурчи ким?
Фронтенд-дастурчи дизайнер тайёрлаган макет орқали сайтнинг ташқи кўринишини ишлаб чиқади, ишчи интерфейс яратади. Одатта, фойдаланиш учун HTML тили қўлланилади, CSS, jаvascript ва турли фреймворклари билан.
Бэкенд-дастурчи ким?
Бэкенд-дастурчи ресурснинг сервер қисми билан шуғулланади. Бэкенд билан шуғулланган киши сервер мантиғини яратади, яъни қандай қилиб ишлашини тушуниши керак. Кўпчиллик веб-иловалар маълумотлар базасини ишлатади. Шу боис бэкенд-дастурчи оммабоп СУБД билан ишлашни билиш керак.
Full-stack дастурчи?
Full-stack дастурчи веб-дастурчининг барча билими ва тажрибасини эгаллаган бўлиши керак, яъни фронтенд йўналишида ҳам, бэкенд йўналишида ҳам бирдай ишлай олиши керак. Ҳозирда full-stack дастурчилари саҳифаловчи, мижоз ва ресурснинг сервер қисми, шунингдек маълумотлар базаси ва турли фреймворклар билан ишлай.
Манба: Terabayt.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар