
NASA Марсга мини-вертолёт юбориш ниятида. Бу 2020 йилда амалга ошади ҳамда сайёрани ўрганиш учун қилинади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
«Бошқа сайёра осмонида парвоз қилувчи вертолёт ҳақидаги ғоя ҳаяжонга солмоқда. Mars Helicopter (учар қурилма номи – таҳ.) илм-фан келажаги учун кўп нарса ваъда қилмоқда, бунда Марсда тадқиқот миссиялари ва ихтиролар ҳам истисно этилмайди», - дея айтиб ўтди NASA раҳбари Жим Бриденстин.
Таъкидланишича, мини-вертолет бошқа сайёрага юбориладиган, ҳаводан оғирроқ тарихдаги биринчи учар қурилмага айланади.
Оғирлиги 1,8 кг бўлган вертолёт 2013 йилдан бери ишлаб чиқилган. У қувватлантириш учун қуёш панеллари ва совуқ сайёра шароитлари учун иситиш механизми билан жиҳозланган. Аппарат парраклари Ердаги вертолётлардан 10 мартага тезроқ айланади, сабаби Марс атмосфераси нисбатан сийрак.
Қурилма 2020 йилда учирилади ва сайёрага 2021 йилнинг февраль ойида етиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ InSight миссияси Марсга парвоз қилгани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар