Nike автоматик тарзда кийилувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаради

  • 14-05-2018, 12:14
  • 1 118
  • Технология
  • Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи машҳур Nike компанияси пойабзалнинг ичига ёки тагига ўрнатилувчи ғаройиб конвейерни ихтиро қилди. Бу ихтиро сабаб инсон кроссовкани мустақил кийишига ҳожат қолмайди, у ўзи инсон оёғига кийилади. Бу ҳақда «360» телеканали хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

    Икки йил илгари компания машҳур "Келажакка қайтиш" фильмидагидек боғичлари ўзи бойланадиган спорт ботинкаларини ишлаб чиққан эди. Энди эса Nike бундан-да илгарилаб, нафақат кроссовкалар боғичларини, балки уларнинг кийилишини ҳам автоматлаштириш ниятида.
    Nike автоматик тарзда кийилувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаради
    Компания муҳандислари пойабзал ичига ёки тагига моторли конвейер ленталарини жойлашни таклиф қилишди. Инсон оёғининг олд томонини кроссовка ичига киргизиши билан улардаги сенсорлар буни аниқлаб, конвейердаги моторни ишга туширади - у эса оёқни эҳтиёткорлик билан ботинка ичига тортиб жойлаштиради.

    Пойабзал таглигидаги мотор қайта зарядланувчи аккумулятордан тўйинади. Энергия манбаи инсон ҳаракати натижасида энергия ишлаб чиқарувчи генератор билан тўлдирилади.

    » » Nike автоматик тарзда кийилувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаради