20:23 / 22.05.2018
4 189

Хитойлик ўқувчилар ҳар 30 сонияда текширилмоқда

Хитойлик ўқувчилар ҳар 30 сонияда текширилмоқда
Фото: «Pinterest»
Хитой ҳозирда ўз фуқароларини кузатиш борасида дунёга етакчига айланиб улгурди. Яқинда мамлакатда яратилган махсус датчиклар ўғри ва жиноятчиларни аниқлашда фойдаланилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда юзни таниш технологияси Ханчжоу мактаби ўқувчиларини кузатиш учун ҳам фойдаланилмоқда, деб ёзади «Хабар» нашри.

Ҳар 30 сонияда юзни танишга қодир технология Ханчжоудаги 11-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари хонасидаги болаларни кузатиб туради. У ўқувчиларнинг аҳволини — жаҳли чиққанини, хурсандлигини, қўрққанини ёки хафа бўлганини аниқлаб, алоҳида-алоҳида маълумот бериб туради. Бундан ташқари тизим ўқувчилар ҳаракатини тушунади, улар ёзаётганини, ўқиётганини, ўқитувчига жавоб қайтараётгани ёки дарс вақтида ухлаётганини аниқлай олади.

Бу каби кузатув тизими орқали биринчи навбатда ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсад қилинган, бундан ташқари бу турдаги технология ўқув муассасаларида нохуш ҳодисалар олдини олишга ҳам хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойлик ўқувчилар ҳар 30 сонияда текширилмоқда