
Буюк Британия суди Google компаниясига қарши жамоавий шикоятни кўриб чиқади. Шикоятда iPhone тутувчи 4,4 млн киши компанияни айғоқчиликда ва шахсий маълумот йиғишда айблаган.
Адвокат Ричард Ллойднинг айтишича, 2011 йил августидан 2012 йил февралигача Google Apple’нинг Safari браузеридаги хавфсизлик созланмаларини четлаб ўтган. Шу тариқа компания ўз рекламасини аҳолининг маълум қатламларига қаратмоқчи бўлган. Google бунда фойдаланувчиларни “футбол ишқибозлари” ва “ҳаваскорлар”га бўлган.
Google’дан ноқонуний иши учун 3,2 млрд фунт стерлинг тўлаш талаб қилинмоқда.
Google’да таъкидланишича, маълумотлар учинчи томонларга берилмаган, улар бўйича аниқ одамни аниқлаб бўлмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг