
Фото: «Медуза»
«Instagram» ижтимоий тармоғида «mute» тугмаси («эътиборсиз қолдириш») пайдо бўлди. Ушбу тугма обуна бўлинган фойдаланувчиларнинг постлари ва тарихини беркитиб қўйиш имконини беради, деб хабар қилди «Xabar.uz».
Янги функцияни ишга тушириш учун фойдаланувчи суратининг ўнг юқори бурчагида турган «…» белгисига ёки унинг профилига босиш даркор. «Mute» режимини ўчириб қўйиш ҳам худди каби профил орқали амалга оширилади.
Беркитиб қўйилган аккаунтга бу борада огоҳлантириш бормайди.
Агарда фойдаланувчи суратда ёки изоҳда қайд этилган бўлса, «Mute» режими танланганиданидан кейин ҳам унга хабар бориб туради, шунингдек, ушбу суратни кўриши ҳам мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар