Жек Дорси. Фото: «NV.ua»
«Twitter» ижтимоий тармоғи бош директори Жек Дорси ноутбукдан фойдаланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Сиднейда бўлиб ўтган анжуманда сўзлаб берган, деб хабар беради «Хабар» нашри.
Янгиликлар мухбири Деб Найт томонидан онлайн-хавфсизлик масаласида берган саволига жавобан «менинг ноутбугим йўқ, мен доим барча ишни смартфонимда бажараман», — деган Дорси. Ўз саволида Найт «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг ўз ноутбугини веб-камерасини яришиб қўйганлигини мисол қилиб келтирган.
Дорси клавиатурадан фойдаланиш ўрнига, овозли хабарларни матнга ўгирадиган функцияларни маъқул кўради. Бироқ Дорси ноутбукдан хавфсизлик нуқтаи назаридан эмас, балки шунчаки иш ва яшаш тарзида смартфонга ўрганиб қолганлиги учун ундан фойдаланмайди.
«Ўйлашимча, буларнинг барчаси бизнинг вақтимизни ўғирлайди. Бизда мавжуд қурилмаларда кўплаб қизиқарли нарсалар бор, шу сабабли унга «ўралашиб» қолиш мумкин. Шундан келиб чиқиб шахсий тажрибамда ҳеч қачон эрталаб туришим билан телефонимни текшириб кўрмайман, аввал ишга бораман. Шунингдек, бошқалардан келадиган хабарлар овозини ўчириб қўйганман», — дейди Дорси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда