
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ “body camera” яъни йўл-патруль хизмати ходимлари учун мўлжалланган ҳолатни қайд этиб борувчи видео камераларни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда бошқарма расмий сайти хабар қилади.
Ушбу видео камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, ҳайдовчилар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади. ЙПХ ходимининг камера ёзувини тўхтатиб қўя олмаслиги, қайд этилган тасвирни ўчира олмаслиги тизимда коррупциянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.
Ускуна синовдан ўтган тақдирда, ундан соҳада кенг фойдаланиш кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар