15:08 / 31.05.2018
4 253

Россия бренди 3 кунгача қувватланмасдан ишлай оладиган смартфон тақдим этди

Россия бренди 3 кунгача қувватланмасдан ишлай оладиган смартфон тақдим этди
Фото: «DigiMedia.ru»
Россиянинг «BQ» бренди янги ҳамёнбоп «Balanse» смартфонини яратди. Қурилмага сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилган бўлиб, бунинг ёрдамида смартфон уч кунчага бемалол қувватланишсиз ишлай олади. Шунингдек, смартфондан бошқа гаджетларни қувватлантиришда ҳам фойдаланса бўлади, деб хабар берди «Хабар» нашри.

«BQ Balanse» смартфонига 5,2 дюймли IPS дисплейи ўрнатилган бўлиб, у тўлиқ ламинацияланган. Бу экран ва ҳимоя қатлами орасида ҳаво пуфакчалари йўқлигини ва ундаги тасвирлар анча ёрқин ҳамда катта кўринишини билдиради.

Смартфонга тўрт ядроли «Mediate МТ6737» процессори, 2 гигабайт тезкор хотира ва 16 гигабайт ички хотира ўрнатилган.

Асосий камераси 13 мегапикселлга, фронтал камераси эса 8 мегапикселлга тенг, унинг ёрдамида «портрет» режимида суратга олиш ҳам мумкин.

Айни вақтда смартфонни фирма дўконларидан 133 долларга харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россия бренди 3 кунгача қувватланмасдан ишлай оладиган смартфон тақдим этди