18:23 / 01.06.2018
4 133

АҚШдаги энг машҳур сайтлар эълон қилинди

АҚШдаги энг машҳур сайтлар эълон қилинди
Reddit кўнгилочар платформаси АҚШдаги энг машҳур сайтлар рўйхатида Facebook ижтимоий тармоғидан ўтиб кетди. Бундан Amazon’га тегишли бўлган Alexa компанияси томонидан тузилган сайтлар рейтингидаги маълумотлар дарак беряпти.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Facebook Reddit сабабли тўртинчи ўринга тушиб кетди. Бешинчи ўринни Amazon эгаллади. Фойдаланувчилар Reddit’да ҳар куни ўртача 15 дақиқадан кўпроқ бўлишади, Facebook’да эса - деярли 11 дақиқа. Amazon ундан ҳам паст кўрсаткични қайд этган - етти ярим дақиқа.

Биринчи икки поғонани Google ва унга тегишли бўлган YouTube видеохостинги эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШдаги энг машҳур сайтлар эълон қилинди