
UzCard компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдираётган PayPal билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда компания директори Аҳрор Маҳмудов Spot интернет-нашри билан суҳбатда маълум қилган.
Директорга кўра, компания аллақачон Qiwi, “Яндекс.Деньги” ва Webmoney пул ўтказиш тизимлари билан келишувга эришиб бўлган.
“Ўйлашимча, тез орада PayPal билан шартнома имзолаймиз. Буни жуда кўпчилик, айниқса мамлакатимиз ёшлари кутишмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун ҳам бу тизим орқали тўловларни амалга ошириш осон бўлади. Ишонч билан айтишим мумкинки, яқин бир ой ичида биз тўрттала сервисдаги кармонларни сўм билан тўлдириш имконини берувчи хизматларни ишга туширамиз”, деган Маҳмудов.
PayPal, Qiwi, “Яндекс.Деньги” ва Webmoney’даги онлайн-кармонларни нақд пул билан, терминаллар ва инфокиосклар орқали, шунингдек, UzCard картасини улаб қўйиш орқали онлайн-режимда ҳам тўлдириш мумкин бўлади. Хизмат ҳақи 1 фоиз атрофида бўлиши айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар