date
views 5 917

Путин: «Авангард» — ўхшаши йўқ қурол»

Путин: «Авангард» — ўхшаши йўқ қурол»
Фото: «Business.tsargrad.tv»
Россия президенти Владимир Путин Россия халқи билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Жонли мулоқотда Путин россияликлардан бирининг «Авангард» тўғрисида сўраган саволига: «Ўхшаши йўқ қурол. Бундай қуролни яқин келажакда ҳеч қайси давлат ишлаб чиқара олмайди», деган. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

2001 йил ҳукумат тепасига келгандан бери аҳоли билан жонли мулоқот қилиб келаётган Путин ушбу анъанани бугун 3 соату 45 дақиқа давом эттирди.

Путин «Авангард»ни овозидан 10 баробар тез, дея таърифлади ва бу қуролни яқин келажакда ҳеч қайси давлат ишлаб чиқара олмаслигини, лекин Россия ҳозирдан шундай қуролга эга эканини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Путин: «Авангард» — ўхшаши йўқ қурол»