11:26 / 09.06.2018
3 905

«Apple» қон босимини ўлчовчи янги гаджетни патентлади

«Apple» қон босимини ўлчовчи янги гаджетни патентлади
Фото: «NYMag»
«Apple» компанияси ҳар бир инсон ўзининг артериал қон босимини ўлчашда ишлатиши мумкин бўлган қурилма дизайнини патентлади. Мазкур технология «Apple Watch» «ақлли» соатларининг келгуси авлодларида қўлланилиши мумкин, деб ёзади «Хабар» нашри.

Таъкидланишича, патентда қурилманинг умумий жиҳатлари ҳақида сўз боради. Хусусан, янги гаджетга артериал қон босимини ўлчовчи датчиклар ўрнатилган.

«Apple» патентига кўра, уларнинг қурилмасига фойдаланувчининг оёқ ёки қўлидаги томирлардан ўтувчи қон босимини ўлчайдиган битта датчик ўрнатилиши керак. Шунингдек, «бажарувчи механизм» ҳам бўлиб, у сиз учун қайси босим яхши эканлигини кўрсатиб туради.

Агарда «Apple» маҳсулоти оммавий равишда ишлаб чиқариладиган бўлса, бу дунёда юқори босим муаммолари тез-тез кузатиладиган давлатлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирча компания янги қурилмани алоҳида ишлаб чиқариши ёки «Apple Watch» платформасига интеграциялаштириши ҳақида маълумотлар йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Apple» қон босимини ўлчовчи янги гаджетни патентлади